Монография аҳолининг турмуш даражаси мураккаб ва кўп қиррали ижтимоий-иқтисодий категориядан иборат эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётини эркинлаштириш шароитида аҳолининг турмуш даражасини ошириш масалаларини такомиллаштириш ва ривожлантиришни тизимли моделлаштиришга бағишланган. Унда бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини турмуш даражасини ривожлантириш жараёнларини моделлаштириш, аҳоли турмуш даражаси ўсишининг асосий кўрсаткичларини моделлаштириш, аҳоли турмуш даражаси ривожлантиришни прогноз қилиш моделлари ва усулларига асосий эътибор берилган. Монографиядан олий ўқув юртларининг иқтисодиёт мутахассислари, ўқитувчилари, аспирантлари ва шу соҳага қизиқувчи бошқа кишилар ҳам фойдаланишлари мумкин.