Хўжалиги ҳудудининг умумий майдони 2618 га бўлиб, 2504 га суғорма деҳқончилик майдони сифатида ўзлаштирилган. Пахта ҳосилдорлиги 17-19,5 ц/га Хўжалигининг шимолий қисмигина (90 га) беда ва шоличилик учун ажратилган. Алмашлаб экишда ғўза билан биргаликда буғдой, маккажўхори ва айрим ҳолларда каноп ҳам етиштирилади.