Тадқиқотнинг мақсади Молгузар тизмаси флорасини тўлиқ инвентаризация қилиш ва унинг Тоғлиўртаосиё провинцияси Кўҳистон округи флораси таркибида мустақил ботаник-географик ўрнини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти Молгузар тизмасининг юксак ўсимликлар флораси ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети Молгузар тизмаси флораси конспекти, таксономияси, географияси ва флоранинг қиёсий таҳлили ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда флористиканинг маршрутли, ярим стационар, систематик, ареологик, биоморфологик усуллар ва ГАТ асосида турларни тарқалиш хариталарини тузишнинг замонавий усулларидан фойдаланилган.