Замонавий ахборот коммуникацион технологияси ва уни амалга ошириш воситаларининг жадал ривожланиши ахборот жамиятининг шаклланишини олдиндан белгилаб беради. Бундай жамиятда инсон фаолиятининг ҳамма соҳаларида меҳнат қилаётганларнинг аксарияти ахборотларни ишлаб чиқиш, сақлаш, қайта ишлаш ва унинг энг юқори шакли — билимларни тарқатиш билан шуғулланади.