Дунё адабиётшунослигида бадиий жиҳатдан мукаммал тизим даражасига кўтарилган инглиз, француз, испан, япон, рус, ўзбек ва бошқа романчилик мактабларининг поэтик анъаналари ҳамда уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган муносиб ҳиссаси юқори баҳоланмоқда. Бинобарин, миллий бадиий тафаккурнинг кенгайишига муҳим ҳисса қўшган ХХ аср қорақалпоқ адиби Шаудирбой Сейтов (1937–1996) асарларида тасвирланган образлар характерини поэтик маҳорат нуқтаи назаридан таҳлил қилиш қорақалпоқ романчилиги тараққиётининг етакчи тамойилларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.