Ушбу услубий кўрсатмада лимитлар назариясининг асосий тушунчалари ва формулалари келтирилган бўлиб, унда талабалар учун ҳар бири 30 та вариантдан иборат бўлган 15 та мустақил иш топшириқлари берилган. Ҳар бир топшириқнинг вариантларига хос мисоллар олиниб, уларнинг ечилиш усуллари кўрсатилган.
Услубий қўлланма, институтнинг барча мутахассисликдаги I-босқич талабалари фойдаланишлари учун мўлжалланиб тайёрланган.