Онкологик оғриқлар замонавий тиббиётнинг ечими қийин бўлган муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда хавфли онкологик касалликларни ташхисий масалалари, даволаш ва унда ишлатиладиган дори моддаларининг етарлича бўлгани билан, бир сўз билан айтганда замонавий тиббиётнинг ютуқларига қарамай онкологик касалликларда сурункали оғриқ синдроми тиббий – ижтимоий ва иқтисодий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.