Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) инсоният орасида кенг тарқалган касалликлардандир [23]. БЖССТ (бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) хулосасига кўра, ЎСОК дунё бўйичаиқтисодий ва ижтимоий ҳаётга зарар етказувчи касаллик ва ўлим ҳолатининг асосий сабабларидан бири саналади (тахминларга кўра 2020йилга келиб барча респиратор тизим касалликлари, жумладан ўпка туберкулёзидан ҳам ўтиб кетади).Ўпка вентиляцион функциясининг бузилишидаўз вақтида функционал текшириш усулларининг қўлланилмаганлиги сабабли касалликўртача оғир ёки оғир даражада аниқланади.