Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиѐти жаҳон иқтисодиѐти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб бормоқда. Шу сингари, жаҳон иқтисодиѐти ривожланишини бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳаси белгилаб бермоқда. Бу ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда республикамиз иқтисодиѐтнинг барча тармоқларида кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очиб берилмоқда.