Қизилўнгач (oesophagus) - ҳалқумни меъданинг кардиал қисми билан туташтириб турадиган ковак аъзо бўлиб, балоғат ёшидаги одамда унинг узунлиги 24-29 см ни ташкил этади. Қизилўнгач деворининг қалинлиги ўрта ҳисобда 3-4 мм атрофида бўлиб, узуксимон тоғайнинг пастки чети, VI бўйин умуртқаси соҳасидан бошланади ва унинг пастки қисми (2-4 см) қорин бўшлиғида жойлашган бўлади.