Мақолада жамиятни демократиялаштириш шароитида ўқувчи-ѐшларнинг ижтимоий фаоллигини таъминловчи ахлоқий-ҳуқуқий онглилик муҳим аҳамият касб этиши хусусида фикр юритилган. Жумладан, ахлоқий-ҳуқуқий онглилик адолатли – ҳуқуқий давлатда қабул қилинган қонунларни, ахлоқ принципларини, фуқаролик кодексини мукаммал билиш лозимлигини, кунда-лик ҳаѐтда оила, маҳалла, жамиятдаги инсоний хулқ-одоб, одат, интизом асосида фаолият олиб бориш кераклигини ифодалайди.