Солиқлар ва тўловлар ҳар қандай мамлакат давлат бюджети даромадларининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Айнан шу боис ҳам, солиқлар ва тўловларнинг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши, уларни бюджетга ўз вақтида ўтказиб берилиши, бунда солиқ тўловчиларга юклатилган масъулият ва жавобгарликнинг бажарилиши устидан давлат солиқ органлари назоратидан ташқари холис аудиторлик ташкилотлари хизматларидан кенг фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.