Мавзу долзарблиги.Бозор иқтисодиётини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар халқ турмушининг муносиб даражасини, ишлаб чиқаришнинг самарали ўсишини, шунингдек, иқтисодий мустақилликнинг мустаҳкамланишини таъминлаши зарур [1-3]. Темир йўл транспортининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш – республикадаги иқтисодий ислоҳотларнинг асосларидан бири ҳисобланади.