Бугунэрталаб оила даврасидаги одатий нонуштадан сўнг олис бир вилоятнинг чекка бир қишлоғида истиқомат қилаётган қариндошларим аҳволидан хабар олиш мақсадида укамга “сим қоқдим”. Мулоқотимиз асносида одатий ҳол – аҳвол сўрашишлардан кейин укам айтган бир гап мени бироз эсанкиратиб қўйди. Суҳбатимизнинг шу қисми тахминан қуйидагича бўлди:
- Ўзингиз сўраганингиз учун айтаяпман, қолаверса, барибирам билишингиз
керак, Фаёз акамнинг катта ўғиллари оламдан ўтди.