Бавосил касаллиги (юнонча haimorrhoе – қон оқиши) – тўғри ичак веналарнинг варикоз кенгайиши бўлиб, бугунги кунда ушбу касалликнинг аниқ статистикаси Ўзбекистон Республикасида номаълум, чунки кўп беморлар бундай муаммода шифокор-проктологга мурожаат этишга уяладилар. Маълумки бавосил касаллиги билан катта ѐшли одамлар касалланиши кўпчиликни (50 ѐшдан катта) ташкил этади ва умуман дунѐ аҳолисининг жинсидан қатъий назар 4% бавосил касаллигига чалинганлиги ҳақида маълумотлар бор.