Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли – бу миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишига эришишдир. Аҳоли фаровонлигининг ошириб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараён бўлганлиги сабабли, унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади.