"Насос станциянинг сув олиш манбаи бўлиб «Ички хўжалик канали» канали ҳисобланади. Насос станцияда 6 та насос агрегатлари ўрнатилган. Насос станцияларни меъёрий ишлатиш муддати 16 йилни ташкил қилишини инобатга олсак, «Соктари» насос станцияси 32 йилдан бери ишлатилмоқда. Бу ўз навбатида насос агрегатлари ва ёрдамчи жиҳозларни ишончлиги ва техник кўрсаткичларига таъсирини кўрсатмоқда. Насос ва электротехник жиҳозларни тез орада ишдан чиқиши кузатилмоқда. Ҳозирги кундаги насос станциянинг сув сарфи 20,15м3/с ни ташкил қилади, суғориш майдони 16000 га ни ташкил қилади, 430 га ер суғорилмай қолмоқда. Бундан кўриниб турибдики, насос станциясини талаб этилаётган 16430 га ерни суғориши учун реконструкция қилиш ва тиклаш ишларини амалга ошириш зарурдир.
"