Республикада регионал-ҳудудий автоматлаштирилган бошқариш тизимларини ривожлантириш ва ягона ахборот майдонини яратиш бўйича қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-бошқарув тизимларини кенг жорий этилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, турли функционал вазифали объектларни бошқариш ва уларнинг ҳолатини баҳолашнинг самарали усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради ва шу билан биргаликда, катта халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган назарий ва амалий муаммо сифатида тўлалигича ечилмай қолмоқда.