Битирув иши мавзусининг долзарблиги. Ҳозирги вақтда энергиянинг асосий манбаларидан бири нефт ва газ ҳисобланади. Улардан асосан турли суюқ ёқилғилар бензин, керосин, дизел ва қозонхона (мазут) ёқилғиси олиш учун фойдаланилади. Шунингдек нефтдан маҳсус ва сурков мойлари ҳам ишлаб чиқарилади. Қайта ишлаш жараёнлари орқали олинган маҳсулотлар пластмассалар, сентитиклар, каучик, смола, суний тола, дори-дармонлар ва шу каби бир қатор халқ хўжалиги учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида фойдаланилади.