ХИХ асрнинг ўрталарига қадар нефть жуда кам миқдорда ва аксарият жуда саёз ҳамда қўлда қазилган қудуқлардан олинар эди.
Нефтнинг ажойиб ёқилғи, ҳамда мойловчи модда эканлиги инсониятга қадимдан маълум бўлганлиги сабабли цивилизациянинг ривожланиб бориши жараёнида унга бўлган эҳтиёж тобора кўпайиб бораверади.
ХИХ асрнинг иккинчи ярмига келиб нефть бурғилаш қудуқлари ёрдамида олина бошлади ва уни чиқариш миқдори кескин ортади, шу даврдан бошлаб нефть саноати вужудга келади. Хитойда эрамиздан 200 йил аввал бамбук ёрдамида қудуқлар қазилганлиги маълум, лекин бу ишлар нефть чиқаришни кўпайтиришга хизмат қилмаган.