Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги босқичида ёшларнинг иш билан бандлик муаммоси алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу кўп жиҳатдан Ўзбекистон аҳолисининг таркибига кўра ёшлар мамлакати қаторига кириши билан изоҳланади. Республика аҳолисининг ўртача ёши бугунги кунда 25,5 ёшни ташкил этмоқда.