Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан сўнг нефт ва газ қазиб чиқариш жараёнида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, ўтган қисқа давр мобайнида тармоқ меҳнаткашлари салмоғи асрларга татигулик улкан миқёсли ишларни амалга оширилди.
Ўзбекистон нефт ва газ саноати айни кунда мамлакат иқтисодиётининг энг йирик тармоғи ҳисобланади ва энергетиканинг муҳим асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов республикамиз нефт ва газ саноатининг кейинги йилларда барқарор ривожланганлигини, мустақилликка эришиш йўлида салмоқли ишлар қилинганлигини таъкидлаб, ёқилғи-энергетика комплексини бундан буён ҳам жадал ривожлантириш сиёсатимизнинг устивор вазифаси бўлиб қолишига катта аҳамият бериб келмоқда.
Мамлакатимизнинг иқтисодий салохияти тобора юксалиб бормоқда. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш, замонавий бизнес инфратузилмасини ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.