Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётнинг барча тармоқларида амалга оширилаётган институционал ўзгаришлар билан бевосита боғлиқ. Молиявий ресурсларни чекланганлиги сабабали уларни сафарбар қилиш ва самарали ишлатишнинг мослашувчан механизмини давлат инвестицион сиёсати доирасида ҳамда алоҳида олинган корхоналар миқёсида ташкил этилиши, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув жараёнида мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.