Узбекистанда кузги экинлардан кейин ерларнинг асосий қисмига нами етарли бўлмаган шароитда ишлов берилади. Куз даврида ёғингарчиликнинг камлиги асосий ишлов бериш даврида тупроқни қуришига олиб келади. Шудгорлаш даврида ишлов бериладиган қатламнинг намлиги 4-7% гача камаяди, қаттиқлиги эса 11-12 мПа гача ошади. Шунинг учун асосий ишлов бериш даврида катта кесаклар ҳосил бўлади.