Жаҳон андозаларига мос келадиган, юқори сифатли тола ишлаб чиқариш пахтани қайта ишлаш соҳаси мутахассислари ва олимлари олдига мавжуд техника ва технологияни такомиллаштириш каби муҳим вазифани қўяди. Ўз навбатида йигирув ва тўқувчилик ускуналарини такомиллашиш даражасининг тобора ортиб бораётганлиги ҳам пахта толасининг сифатига катта эътибор қаратиш зарур эканлигини талаб этмоқда.
Пахтага дастлабки ишлов бериш вақтида пахта хом ашёсининг тозалаш ва чигитдан толани ажратиш жараёнларига юборишда пахта билан бирга оғиржисмларни технологик жараёнга ўтиб кетиб машиналар ёнғин содир бўлиши, технологик машиналарни ишчи органларининг шикастланиш холлари содир бўлади. Бу эса ўз-ўзидан тола сифатини ёмонлашувига ва пахтани дастлабки қайта ишлаш хиссадорлик жамиятининг узликсиз ишлаш жараёнига салбий таъсир қилади. Пахта йиғим-теримининг уюшқоқлик билан олиб борилиши, терим машиналарининг кенг кўламда қўлланилиши ва иш ҳақининг оширилиши етиштирилган пахта ҳосилини тез суръатларда йиғиб-териб олиш имконини яратади.