Маьлумки, Ўзбекистонда қўшиқчилик доимо икки йўналишда ривожланиб келган:
Биринчиси, оғзаки аньанадаги устозона профессионал йўналиш бўлиб, унга мақом қўшиқчилиги, катта ашулачилик, достончилик ёки бахшичилик қўшиқчилиги киради. Булар ҳамиша устоз-шогирд услубида асрлар давомида ривожланиб келган. Иккинчи йўналиш оммавий йўналиш бўлиб, яллачилик, лапар хамда замон талабидан келиб чиқиб яратилган маиший мавзудаги қўшиқлар хисобланади.