Ўзиюрар энергетика воситалари ва тракторлардан фойдаланишдаги энг муҳим ҳоссалардан бири – бу уларнинг бошқарувчанлиги ва ҳаракат турғунлигидир. Қишлоқ ҳўжалиги ишларида машинанинг иш унуми ва агротехника кўрсаткичлари, шунингдек тиркамали энергетика воситаларидан фойдаланишда транспорт ишларининг ҳаракат хавфсизлиги кўп жиҳатдан ана шу кўрсаткичларга боғлиқ .