Бугунги кунда Республикамиз раҳбарияти ва хукуматини диққат эътиборида бўлган сохалар қаторига аҳолини мева-сабзавотларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш масаласи ҳам турибди. Тахлиллар шуни кўрсатадики истеъмол бозори сохада олиб борилган оқилона сиёсат туфайли маҳсулотларга тўла мева –сабзавот маҳсулотларни арзонлиги хилма-хиллиги одамни қувонтиради. Лекин хозирги вақтда дехқонлар мехнати билан яратилган мўл-хосилни нест-нобуд қилмай сақлашасосий вазифалардан биридир. Биз ўз диссертация ишимизда электр фаоллашган сувда мева-сабзавотларга ишлов берилиб фитонцидлар ёрдамида сақлаш технологиясини ишлаб чиқдик. Фитонцидлардан асосан саримсоқпиёз, горчица, пиёзларни фитонцидлари ёрдамида мева-сабзавотларни сақлаш бўйича тажрибалар ўтказдик. Тажрибалар шуни кўрсатдики мева-сабзавотларни фитонцидлар ёрдамида сақлашда уларни сақлаш муддати узайди, оргоналептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари кўтарилди ҳамда йўқотишни камайтиришга эришилди.