Фруктозали шарбатлар асосида парҳезбоп консервалар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш

Фруктозали шарбатлар асосида парҳезбоп консервалар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш
Daraja:
Oliy o`quv yurtidan keyingi ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2017
Til:
Rus tilida,O`zbek tilida (kir.),Ingliz tilida
Yaratilgan vaqti:
2021-04-17 23:42:05
Тадқиқот мақсади инулин тутувчи ўсимлик хомашёси экстрактини олиш, қайта ишлаб фруктозали сироп тайёрлаш ва унинг асосида парҳезбоп ширин консервалар таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот объекти топинамбур ўсимлиги туганаги, унинг шарбати, Saccharomyces cerevisiae ачитқиси, Aspergillus oryzae замбуруғи, минерал ва органик кислоталар, табиий нордон мева шарбатлари. Тадқиқот предмети топинамбур туганаги таркибидаги инулинни микроорганизмлар ферментлари, минерал кислоталар ва мева шарбатлари таркибидаги органик кислоталар таъсирида гидролизлаш, жараён натижасида ҳосил бўлган фруктоза миқдорини аниқлаш, олинган фруктозали сиропдан фойдаланиб, ширин консервалар, шарбат ва ичимликлар тайёрлаш. Тадқиқот усуллари. Диссертация ишини бажаришда топинамбур шарбатидаги эриган қуруқ моддалар рефрактометрик, ҳарорат ва муҳит кислоталилиги анъанавий асбоблар ёрдамида, фруктозали сироп таркибидаги фруктоза ва бошқа углеводлар миқдори қоғоз ва микро- ва макроэлементлар ҳамда витаминлар миқдори суюқлик хроматографияси, оқсил миқдори Лоури, умумий қанд миқдори Дьюбуа, фруктоза миқдори Селиванова усуллари ёрдамида аниқланган.

Дабавлено : 2021-04-17 23:42:05

Этот категорий

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш

Новый