Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тошкент тиббиёт академияси илмий-тадқиқот ишлари режаси асосида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари этиологияси, шаклланиши ва ривожланиши сабаб-оқибатли боғлиқликларининг микробиологик жиҳатларини аниқлашдан иборат.