Маълумки бино ёки иншоотнинг архитектуравий шакли инсон хиссиётига ўзининг эстетик хусусиятлари билан таъсир қилади. Яъни бинонинг фазовий ҳажми композициясининг салобатли ранглар тўпламининг моҳирона ўз ўрнида ишлатилганлиги, безакли қурилиш ашёларининг ранг-баранглиги инсон руҳиятини кўтаришда муҳим ахамият касб этади.