Ўқув қулланмада шаҳар ҳудудини комплекс ободонлаштириш элементларини лойиҳалаштиришнинг асосий тамойиллари келтирилган.Шаҳар ҳудудини инженерлик жиҳатдан тайѐрлаш, шаҳарсозликда ноқулай ҳудудлар ва уларни бартараф этиш тадбирлари, шаҳарсозликда қулланилаѐтган янги конструкция ва материаллар, ҳудудни вертикал режалаштириш, ер ости мухандислик тизимларини лойиҳалаш принциплари, шаҳар кўча -йўлларини ва турар-жой масканларини ободонлаштириш, спорт иншоотларини лойиҳалаш ва уларни ободонлаштириш, шаҳарсозликда табиий ва техноген омиллар таъсирини камайтириш чора-тадбирлари ҳамда шаҳар ҳудудини ѐритиш масалалари бўйича маълумотлар берилади. Қаралаѐтган саволлар республикамизнинг ўзига хос иқлим ва бошқа ҳудудий хусусиятларини ҳамда шаҳарни лойиҳалаш меъѐр ва қоидаларини инобатга олади.