Маълумки, ўсиб келаётган ёш авлодга бўлган эътибор, бу – жамиятнинг эртаси ва келажагига эътибор демак. Шу боис, ҳам ёш авлоднинг соғлигининг муҳофазасини тубдан яхшилаш Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А. Каримов томонидан 1998-йил ноябр ойидаги Фармони билан қабул қилинган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурида белгиланган асосий устувор вазифалардан бири деб баҳоланди.