Фильтрация оқими характерига кўра барқарор ва нобарқарор бўлиши мумкин. Барқарор харакатда фильтрация оқими параметрлари вақт давомида ўзгармайди. Нобарқарор харакатда фильтрация оқими тезлиги, йўналиши, пьезометрик босим ва сув сарфи вақт давомида ўзгаради. Кейинчалик димловчи иншоотлардаги бьефларнинг сув сатхлари айирмалари доимий қабул қилиниб, барқарор харакат ўрганилади.