Ўқув қўлланмада Орол денгизи ҳавзаси сув ресурслари ва уни бошқариш, сувдан фойдаланиш лимитларини ўрнатиш тартиби, суғоришнинг тупроққа ва ташқи муҳитга таъсири, эрозия ва унга қарши кураш, сув олиш, уни истеъмолчиларга етказиш бўйича шартномавий муносабатлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Ушбу ўқув қўлланмадан қишлоқ хўжалиги ОТМ ларида таълим олаётган талабалар, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ соҳалар мутахассислари ва фермерлар фойдаланишлари мумкин.