Ўрта мактаб физика таълимининг даврийлик технологияси

Ўрта  мактаб  физика    таълимининг даврийлик технологияси
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2005
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-10 16:26:19
Тадқиқотнинг долзарблиги. Мустақиллик йилларида халқ таълими тизимида улкан ўзгаришлар юз берди: таълим жамиятни ривожлантирувчи асосий кучлардан бирига айланди; ёшларнинг таълим-тарбияси билан машғул бўлган ижтимоий институтлар кўпайди; таълимнинг янги концепциялари асосланиб янги дастур, дарсликлар яратилди; давлат таълим стандарт (ДТС) лари танланиб, педагогик амалиётга жорий этилди; педагогик назария янги қарашлар билан бойиди; ўқитувчиларнинг мушоҳадаларида педагогик технология ғоялари ўзига муносиб ўрин эгаллади. Республикамиз Президенти Ислом Каримов «Янги дарсликларни, замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ўз вақтида ишлаб чиқариш ва жорий этилишини таъминлашни алоҳида назорат остига олиш зарур», деб таъкидладилар . Бу долзарб вазифани ҳал этиш замонавий таълим жараёнини таҳлил қилиш, унинг қобиғида яшириниб ётган имкониятларни излаб топиш, мактаб табиати, ўқувчининг реал ўқиш имкониятларига мос таълим тизимини асослашни тақазо қилади. Педагогик технология назарияси ва амалиётидаги ана шундай долзарб масалалардан бири таълимнинг даврийлиги муаммосидир. Таълим даврларини ўрганишнинг қатор афзалликлари бор: таълимни ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш осонлашади; ҳар бир даврга мос мақсад, восита, натижаларни аниқ қайд этиш имкониятлари кенгаяди; таълимни оптимал амалга оширишга шарт-шароит яратилади.

Дабавлено : 2021-04-10 16:26:19

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш