Магистрлик ишининг мақсади. А.Навоий афоризмларининг инглиз тилида берилишини луғавий жиҳатдан қиёсий тадқиқ қилиш. Қиёслаб ўрганиш ҳар икки тилнинг умумий ва тафовутли томонларини аниқ тасаввур қилиш имконини беради. Маълумки, ўзбек ва инглиз тилларининг ҳам луғавий, ҳам грамматик тузилиши бир-биридан тубдан фарқ қилади. Хусусан, ўзбек тили агглютинатив тиллар гуруҳига, инглиз тили эса флектив тип тиллар гуруҳига киради.