Взвод командирининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси тинчлик ва уруш даврида: аскар ва сержантларнинг хизматини ўташ қоидаларига риоя қилиш учун; взводда харбий интизом ва ички тартибнинг сақланиши учун; взводнинг қурол аслаҳаси, ҳарбий техникаси ва бошқа мулкларнинг, ҳарбий хизматчиларнинг ғазнада турган шахсий буюмларнинг сақланиши учун жавоб беради. У взвод командирига бўйсунади, взвод қароргоҳидаги ички тартибнинг бевосита ташкилотчиси ва взвод сержантлари ва аскарларининг тўғридан тўғри бошлиғи саналади.