Мазкур китоб бундан олдин нашр этилган “Раҳимбобо
Машраб фаолияти ва руҳияти талқини” номли монографиянинг
мантиқий давомидир. Ушбу китобда муаллиф ўзи томонидан
топилган “Девонаи Машраб” асари араб ёзувидаги нусхаси
асосида бошқа манбаларда учрамаган ҳикоятларни келтириб,
бу топилмаларнинг биринчи ва нозик таҳлилчиси сифатида
ўзини намоён қилади, Машрабнинг манбалардан тушиб қолган
чет эллардаги йигирма йиллик ҳаёт йўлини мазкур нусха
асосида тиклашга уринади. Шу жараёнда Машрабнинг илмий
жамоатчиликка маълум бўлмаган Самарқандга келиб–кетган-
лиги, унинг ҳаж зиёрати аввалида Озарбайжон, Туркия,
Арабистон каби юртларга қилган сафари билан боғлиқ матн-
ларни келтириб таҳлил доирасига тортадики, бу янгиликлар
шубҳасиз Машраб фаолиятига аниқликлар киритишда муҳим
аҳамият касб этади.
Мазкур монография илмий ходимлар, олий ва ўрта махсус
ўқув юртлари ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда Машраб ижоди
билан қизиқувчи кенг китобсеварлар оммасига мўлжалланган.