Ҳозирда телекоммуникация соҳасининг жадал суръатларда тараққий топаётгани, телекўрсатувларни узатиш тизимига энг замонавий технологиялар жорий этилаётгани, рақамли, мобил ва интернет телевидение каби мутлақо янги медиа-тузилмаларнинг ҳаётимизга кириб келиши мазкур тизимдаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик базасини янада такомиллаштириш зарурлигини кун тартибига қўймоқда.