Журналистик фаолиятда турли предмет асослар борлиги тахмин қилинади. Оммавий ахборот воситалари ривожланиши ва уларнинг функциялари ошиши билан журналистикага кўплаб бошқа соҳадаги мутахассислар тортилди ва В.М.Горохов айтган «Синкретизм фаолияти» (журналист муҳаррир, нашр этувчи, публицист, ташкилотчи, таҳририят котиби, баъзан саҳифаловчи бўлганлигини назарда тутган) тўхтатилди.