Ишнинг долзарблиги хитой тилида мазмун даражада субъектив-модал маъноларнинг мажмуи сифатида намоён бўлган гап орқали воқеага нисбатан субъектив–муаллифлик квалификатив нуқтаи назарини ифодалаш усуллари ва воситаларини тизимли тавсифлаш билан белгиланади. Мазкур қиёсий–солиштирма мажмуавий (комплекс) ёндашуви синтаксис бирликларининг расмий лингвистика, функционализм, семантика, прагматика ва коммуникативистика синтези доирасида ўрганиш зарурати билан белгиланади ва қиёсий–солиштирма тилшуносликнинг замонавий ғоя (тенденция)ларига жавоб беради.