Ёш физиологияси - одам физиологиясининг бир тармоғи бўлиб, ўсиб бораётган организмда туғилишдан бошлаб, балоғатга етгунча бўладиган ҳаётий функцияларни ўрганади. Бу фан организм, унинг аъзо ва тизимларини индивидуал ривожланиш қонуниятларини-онтогенезнинг турли даврларида таққослаб ўрганади.