Инглиз тилида келишик категорияси от сўз туркумининг формаси бўлиб, у гапда от ва олмошларнинг бошқа сўзлар билан синтактик алоқасини ифодалайди. Инглиз тилида келишик форма ва унинг таркибий қисмлари жиҳатидан, шунингдек, маъно ва функциялари жиҳатидан узоқ йиллар давомида тилшунос олимларнинг диққат марказида бўлиб келган.