Демократик тараққиёт қадриятлари, тамойиллари ва меъёрлари тобора ҳаммабоп бўлиб бормоқда. Эндиликда уларнинг зарурлиги ва амалий таъсирини ҳеч қаерда инкор этиб бўлмайди. Шу билан бирга, демократия ва тараққиёт томон боришнинг ўзига хос йўллари борган сари катта роль ўйнамоқда.