Тадқиқот мақсади Замахшарийнинг «Муфассал», Мутарризийнинг «Мисбоҳ» ва Даририйнинг «Муқаддима» асарлари мисолида мовароуннаҳрлик олимларнинг ўша давр араб тили грамматикасига қўшган ҳиссаларини аниқлаш ва улар кашф қилган араб тилшунослигидаги янгиликларнинг ҳозирги араб тили грамматикасига таъсирини илмий асослашдан иборат.