Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети “Педагогика ва психология” кафедраси томонидан «Умумий психология» фанидан ўқув услубий мажмуа тайёрланди. Ушбу ўқув услубий мажмуа Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетларининг талабаларига, шунингдек, профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган. «Умумий психология» фани ўқув услубий мажмуаси олий ўқув юртларининг психология дастурида кўзда тутилган талабларга мослаб тузилган. Ажратилган ўқув соатларидан келиб чиқиб, “Умумий психология” ўқув услубий мажмуаси ўнта мавзуни қамраб олди. Умумий психология йўналишидаги мавзуларга хориж адабиётларидан янги илмий қарашлар, психолог олимларнинг назариялари киритилган.