Кимё хонасига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат.
1. Илмий методик. Кимё хонаси кимё мазмуни, дидактика, психология ва тарбия назарияси талабларига жавоб бера оладиган бўлиши керак.
2. Хавфсизлик техникаси ва гигиеник талабда кимё хонаси меҳнатни илмий ташкил қилиш, ўқитувчи ва ўқувчилар соғлигини сақлашга жавоб бера олиши керак.
3. Техник, технологик ва иқтисодий. Хонадаги жиҳозлар тайёрланиши бўйича оддий қиммат бўлмаган материаллардан тайёрланган, хизмат қилиши бўйича ишончли ва кўпга чидайдиган бўлиши керак.
4. Махсус талабларга жавоб бера олиш керак. Уларга тез ўт оладиган органик моддалар, сув билан шиддатли реакцияга киришадиган ишқорий металлар ва шунга ўхшаш бошқа моддалар пўлат шкафларда сақланиши керак. Газлар билан ишлашда махсус мўрили шкафларда иш олиб борилиши керак. Кимё хонасида тажрибалар олиб бориш учун сув ва электр тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак.