Ишнинг мақсади: ҳозирги кунда тиббиёт амалиётида тери тўқимасини регенерирловчи ва
дерматопротектор хусусиятга эга бўлган дори препаратларига эҳтиёж катта. Шундай
хусусиятларга эга бўлган препаратлардан бири бу таркибида декспантенол сақловчи дори
воситалари бўлиб, у терига суртилганда жуда яхши сўрилади, пролифератив фаолликни
кучайиши ва эпителий тўқималарни миграциясини фаоллаш ҳисобига митозни кучайтиради,
эпителизацияни тезлаштиради, шунингдек қичима, жароҳатланган тери ва шиллиқ
қаватларнинг шамоллашини камайтиради. Препарат майинлаштирувчи, терини шох
қаватини гидротациясини яхшиловчи, трансэпидермал сув йўқолишини камайтирувчи,
терини эластиклигини сақлаб қолувчи, шунингдек терини УБ-нурларидан сақловчи восита
сифатида таъсир кўрсатади [1,2].