Ахоли ва даволаш профилактика муассасаларини сифатли ва самарадор дори воситалар ва
тиббиёт буюмлари билан таъминлаш жараёни, дорихона муассасаларининг моддий техника
базаси ва унинг техник %олати билан бевосита боғлиқдир. Шунингдек, асосий воситалар билан
талаб даражасида таъминланганлик дорихона рентабеллигини оширигида алохида ўрин тутади.
Мазкур ишда, Тошкент вилояти `Дори-Дармон" АЖ мисолида асосий воситалар тахлил
қилинди. Тахлил натижаларида асосий воситалар техник холатига баҳо берилди, яроқлилик,
эскириш коэффициентлари аниқланди ва умумий кўрсаткичлар асосида ишлатилиши
самарадорлиги ҳисоблаб топилди. Тахлил асосида дорихонанинг асосий воситаларини ишлатилиш
самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди